Печать
Категория: Jamiyatdagi
Просмотров: 299

969696 6Туман Кенгашининг XXI сессияси

Бугун Кармана туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгашининг йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ф.Умаров раислик қилди.

Сессия котиби этиб, 4-Пахтаобод сайлов округидан туман Кенгаши депутати Ю.Ярқулова сайланди.

Депутатлар сессия кун тартиби ва регламентини тасдиқладилар.

Кун тартибидаги биринчи ва иккинчи масалалар, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ва белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорининг ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг 2020 йил мобайнида амалга оширган ишлари тўғрисида туман ҳокими Ф.Умаров ахбороти тинглианди. Ахборотда мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган муҳим вазифалар, муаммолар ва уларни ҳал этиш юзасидан белгиланаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр юритди.

Сессия кун тартибидаги учунчи масала юзасидан туман ҳудудида қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида туман прокурори А.Сувонов маълумоти эшитилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Бобомуродов кун тартибидаги тўртинчи масала, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизими устидан парламент назоратини ташкил этиш тўғрисида”ги 2020 йил 30 октябрдаги 528-IV/ҚҚ-145-IV-сонли Қўшма қарорининг тумандаги ижроси юзасидан маълумот бериб ўтди.

Ушбу масала юзасидан депутатларда М.Уралов, Ҳ.Толипова ва бошқаларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Бундан ташқари, кун тартибидаги бешинчи ва олтинчи масалалар, яъни туманда аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, келгусидаги вазифалар ҳамда туманда оилавий ажримларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Шерматованинг ҳисоботи кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибига киритилган, туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кармана туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан 2020 йил IV чорак давомида амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги КҚ-104-IV-сонли қарорига асосан туман жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди томонидан суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти, Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган Иш режасини ва Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши доимий комиссияларининг 2021 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш, “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида янги маҳалла фуқаролар йиғинини тузиш ва Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масалалар депутатлар диққат эътиборида бўлди.

Сессия кун тартибига киритилган ҳамда депутатлар ва иштирокчилар томонидан муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
13.01.2021 йил