Печать
Категория: Jamiyatdagi
Просмотров: 303

303030Карманада янги мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

Кармана тумани Алишер Навоий номли маҳалла аҳолиси учун янги йил байрами арафасида яна бир қулайлик яратилди.

Куни кеча фойдаланишга топширилган “BABY KIDS” деб номланган давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти 75 нафар болани ўз бағрига олади.
Мазкур муассасанинг ишга тушиши билан 18 та янги иш ўрни яратилди. Бу ерда болажонлар бекаму-кўст вояга етишлари, муассаса тарбиячи ва хизматчилари учун астойдил меҳнат қилишга барча шарт-шароитлар яратилган.
Муассасада мусиқа, спорт, гимнастика, инглиз, рус тиллари тўгараклари фаолияти ҳам йўлга қўйилади.
Кармана туманда мактабгача таълим ёшидаги болаларни қамраб олиш сурати бугунги кунда 67 фоизни ташкил этмоқда

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
31.12.2020 йил