161120Халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси бўлиб ўтди


Бугун Халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг навбатдан ташқари XVII сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибидаги жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар аҳволи, камбағалликни қисқартириш бўйича қилинган ишлар каби масалалар депутатлар ва тааллуқли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, ўғирлик, қасддан тан жароҳати етказиш, фирибгарлик каби жиноятларнинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жорий йилда бирмунча ўсганлиги танқидий кўриб чиқилди. Муҳокамада сўзга чиққан депутатлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари айрим маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида жиноятчиликнинг ўсишининг сабаблари, туманда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ҳамкорликда амалга ошириладиган галдаги вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтишди.

Айниқса, бу борада маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва профилактика инспекторлари фаоллигини янада ошириш бўйича қатъий топшириқлар берилди.

161120.1


Шунингдек, кун тартибидаги асосий масалалардан бири бўлган туманда камбағалликни қисқартириш масаласи ҳам депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, камбағалликни қисқартиришда аҳолини иш билан таъминлаш, уларни оилавий тадбиркорликка жалб қилиш, касб-ҳунарга ўргатиш энг самарали омил эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
16.11.2020 йил