13 5000ЎЗБЕКИСТОН БАЙРОҒИ-МУСТАҚИЛЛИК ТИМСОЛИ

Бугун Кармана туман ҳокимлиги ва Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилоят бўлими бошқаруви ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлаб, “Ўзбекистон байроғи-Мустақиллик тимсоли” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсолидир. Давлат рамзларининг муқаддаслигини, улар бизга юрт манфаати ҳар недан устунлигини англатиб, эслатиб туришини ҳар биримиз ёдда тутишимиз шарт.

Байроғимизнинг баландлиги юртимизнинг обрў-нуфузи юксаклигидан далолатдир. Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
13.11.2020 йил