CCCCCCCCCCCАҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик жараёни

Маълумки, Муҳтарам юртбошимиз томонидан 2019 йил 5 февралида “Ўзбекистон Республикасида 2022-йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5655-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг жорий йил16-мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунига асосан 2022 йилда мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири амалга оширилади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий мақсади Республикамиз аҳолисининг соғлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шаротларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда аҳоли таркибининг ҳолати, яшаш шароити, бандлиги, фуқаролиги ва бошқа демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятлар бўйича батафсил статистик маълумотлар олишдан иборатдир.


Олинаётган статистик маълумотлар сифатини янада яхшилаш, статистика кўрсаткичларининг тўлақонли маълумот базаларини яратиш, уларни халқаро стандартларга мослаштириш, ижтимоий-иқтисодий ва демографик соҳаларда статистиканинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, миллий статистика тизимини такомиллаштириш, давлат статистика органларининг мустақиллигини таъминлаш, статистика маълумотларининг холислиги ва ишончлилигини ошириш мақсадида, Президентимизнинг 3- августда “Ўзбекистон Республикасининг миллий статистика тизимини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4796- сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга асосан, рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида, Давлат статистика қўмитасида Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бошқармаси, ҳудудий статистика бошқармаларида эса “Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш” бўлимлари ташкил этилди.
Бўлим олдига, аввало, 2022 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ўтказиш, хусусан вилоят ва шаҳар, туман оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил этилишини ва тегишли кўргазмали ташвиқот воситаларини тайёрлаш вазифалари қўйилган.
Бугунги кунга қадар, вилоятда рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш мақсадида, вилоят “Ермулккадастр” давлат корхонаси, “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бошқармаси билан ҳамкорликда маъмурий-ҳудудий бирликлар рўйхатини ва чегараларини аниқлаштириш, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари номлари, кўчалар номлари, хонадон ва уйлар рақамлари мавжудлигини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда аҳолининг манзилли рўйхатлари шакллантирилди.

Навоий вилоят статистика бошқармаси
Рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш
ва ўтказиш бўлими бошлиғи

М.Юлдашева
3.09.2020 йил