ТЕКСТИЛ 5Карманада тикувчилик мажмуаси иш бошлади

Бугун 27 август куни Кармана туман ҳокими Фахритдин Умаров “Шибзон” маҳалла фуқаролар йиғинида барпо этилган “BETLIS MADANIYAT” тикувчилик корхонасининг очилиш тадбиридаги нутқида барчани эришилган ютуқлар билан табриклади.

Ф.Умаров ўз сўзларида ана шундай шинам корхоналарнинг мавжудлиги туманимиз хотин-қизларини иш ва хонадонларини тўкислигини таъминлаш билан бирга мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшишини такидлаб ўтди.


Эътиборлиси, ушбу цехда 550 та иш жойлари яратилган бўлса, жорий йил якунига қадар туманимизда яна 2 та шундай тикувчилик корхоналари ишга тушурилишини маълум қилди. Натижада 800 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилишини билдирди.
Шунингдек, тадбирда қурувчиларни самарали меҳнатлари ва туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига қўшаётган муносиб ҳиссалари эътиборга олиниб, туман ҳоким томонидан сарполар ёпилди.

 

ТЕКСТИЛ 5.1

 

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
28.08.2020 йил