Н.СодиқоваТайинлов амалга оширилди

Содикова Насиба Халиловна Кармана тумани ҳокимининг ўринбосари - туман Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Насиба Содикова 1967 йилда Навоий вилояти Навоий туманида туғулган. Шу кунга қадар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
1990 йилда Тошкент давлат педагогика институти Навоий филиали тамомлаган.
Хусусан, Насиба Содикова фаолияти давомида Кармана тумани ҳокими ўринбосари ва Навоий вилояти ҳокими ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси вазифаларида меҳнат фаолиятини олиб борган юксак тажрибали раҳбар.

Кармана туман ҳокимлиги ахборот хизмати
04.08.2020 йил