ЖАЛИЛОВА 1Бугун 11 май куни туман кенгаши депутати Г.Джалилова ўзи сайланган 11-Калавот сайлов округида карантин даврида вақтинча ўз даромадини йўқотган, ижтимоий ҳимояга мухтож, кўп фарзандли, ногиронлиги бўлган оилаларда бўлиб, улар ҳолидан хабар олди. Мулоқот давомида оилаларга хомийлик ёрдами кўрсатилиши аҳволи ўрганилди. Бир нечта қийин, оғир турмуш шароитида қолган оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан ёрдам кўрсатиш учун тавсия этилди. Шунингдек вақтинча ишсиз шахсларга Навоий ипак уруги корхонасида мавсумий иш ўринларида иш таклиф қилинди. Карантин шароитида оғир турмуш шароитига тушиб қолган оила вакиллари ўзларига қаратилган эътибордан, тадбиркорлар томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар учун Давлатимиздан розиликларини, ўзларида келажакка ишонч ва кучли ижтимоий ҳимояни хис этаётганларини билдирдилар.