ОИЛА222Оила-шахс маънавияти, дунёқараши, эътиқоди, феъл-атвори ва табиати шаклланадиган муқаддас маънавий маскан.
Оила илк ҳаётий тасаввурлар, яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги мезонлар, иймон-эътиқод, меҳр-оқибат, ор-номус, олийжаноблик, муҳаббат, масъулият, ватанпарварлик, инсонпарварлик, маърифатпарварлик, меҳнатсеварлик каби юксак тушунчаларнинг пойдевори бўлиб ҳизмат қилади.
Шу маънода, оила маънавият ўчоғи, аҳлоқий тарбия муҳитидир.
Оила аждодлардан мерос бўлиб асрлар мобайнида сақланиб келаётган миллий қадриятлар, катталарга ҳурмат кўрсатиш, уларнинг олдида одоб сақлаш, дуосини олиш каби ота-боболаримиздан мерос қадриятлар, шарқона одоб, муқаддас анъаналарни кейинга авлодларга етказиб берувчи кучли (транслятор) тарбия омилидир.
Ўзбек халқи оилани муқаддас санаб, унга чуқур эҳтиром билан қараб келган. Ҳар бир инсон учун оилавий хотиржамлик ва фаровонлик катта бахт ҳисобланган. Агар оила мустаҳкам бўлса, маҳаллада тинчлик ва ҳамжиҳатликка эришилади.

"Оила" маркази туман бўлими
21.04.2020 йил