мактаб“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Кармана тумани бўлими томонидан оила қуриш арафасида турган ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш мақсадида “Бўлғуси келин куёвлар инновацион мактаби” ташкил этилди.
Жорий йилнинг 31 июль ва 1 август кунлари Мазкур мактабда Кармана тумани ФҲДЁ бўлимига никоҳдан ўтиш учун ариза берган 19 нафар никоҳланувчи ёшлар 18 соатлик ўқув дастури асосида ўқитилди. Ўқув машғулотларида ёшларга оилавий хаётда учрайдиган муаммолар ҳамда уларни оқилона бартараф этиш йўллари, оилавий муносабатларни тўғри йўлга қўйиш, низоларнинг олдини олиш масалалари, соғлом турмуш тарзи, жинсий хаёт психофизиологияси тўғрисида маълумотлар берилди.
Ўқув машғулотлари хаётий ва касбий тажрибага эга, ўз соҳаси мутахассислари, яъни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Шерматова, “Қосим Шайх” жомъе масжиди имоми М.Очилов, “Coworking” маркази иш юритувчиси, “Edu–Action” корхонаси “Study Abroad” бўлими ходими М.Нажмиддинова, “Оила” маркази вилоят бошқармаси ҳузуридаги ўқув курси психологи Н.Эрмаматова, Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши раиси в.б. – Ф.Юсупов, туман Адлия бўлими мутахассиси, тиббиёт ходимлари уролог Ш.Бозоров, акушер-гинеколог Г.Рўзиевалар томонидан қизиқарли ва интерфаол тарзида ўтказилди. Курс тингловчиларининг телефонлари “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг “Оила сабоқлари” мобил иловасига уланди, ҳар бир жуфтликка “Мустаҳкам оилага йўлланма” ёш келин-куёвлар ён дафтарчаси топширилади. Ўқув курси битирувчиларига “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими раҳбари ва туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан имзоланган Сертификатлар, ФХДЁ бўлими мудири Н.Тўраева томонидан никоҳ гувоҳномалари топширилди.
Ўқиш натижалари бўйича ёшлар ўртасида сўровнома ўтказилганда, барча ёшлар дарслар фойдали ва қизиқарли бўлганлигини, оилавий хаётда учрайдиган муаммолар ва қийинчиликларни бартараф этишда ёрдам беришини эътироф этдилар.
        Мазкур ўқувлар ҳар ойда 1 марта ўтказилади.

“Оила” маркази туман
бўлими раҳбари Г.Джалилова
01.08.2019 й