Мамлакат фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар ҳар қандай давлат миллий статистикасининг муҳим қисми саналади. Бундай маълумотлар маълум вақт оралиғида аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари орқали тўпланади. Улар нафақат республика, балки Ер юзи аҳолисининг сони, ижтимоий ҳолати, даромадлари каби бир қанча муҳим ахборотларни ҳисоблаб боришга хизмат қилади.

Шу боис, Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.

Қарор билан Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш
2023 йил 1-25 ноябрь кунлари амалга оширилиши белгиланди.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро талабларга мос
ва сифатли ўтказиш учун картографик материалларнинг аниқлиги
муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда, Давлат кадастр палатаси Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари тайёрланди.

Шунингдек, Давлат кадастр палатаси Навоий вилоят бошқармаси ва вилоят ҳокимликлари шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига кадастр
ва маҳалла органлари билан биргаликда аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни рақамлаш ишлари амалга оширилди.

Аҳолини рўйхатга олиш  мамлакат ҳудудида миллати, элатидан қатъий назар барча инсонларни бирлаштирадиган умуммиллий тадбир бўлиб, унинг ўтказилишидан барчамиз, сиёсий қарашларимиз ва ижтимоий мавқеимиздан қатъий назар бирдек манфаатдормиз. Боиси, мазкур йирик ижтимоий тадбир орқали, биринчи навбатда, жами аҳолининг  сони, фуқаролиги, никоҳ ҳолати, таълим даражаси, яшаш учун даромад манбалари, уйсизлар сони, уй хўжалинининг яшаш шароитлари каби бир қанча кўрсаткичлар бўйича бугунги кунда етарлича мавжуд бўлмаган маълумотлар базаси шакллантирилади. Шаҳарча, маҳалла, қишлоқ ва овуллар сони ҳамда уларнинг чегаралари, турар жойлар сони, улардаги мавжуд шарт-шароитлар тўғрисидаги маълумотларга аниқлик киритилади.

Ушбу тадбирларнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, улар орқали нафақат ўзимиз, балки келажак авлод учун муҳим маълумотларни тўплашга эришамиз. Аҳолини рўйхатга олиш натижалари мамлакатимизнинг кейинги демографик ва ижтимоий сиёсатини белгилаш билан бирга, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари ҳамда дастурларини тузишда кенг қўлланилади. Кейинги ўн йилликка мўлжалланган оилаларни қўллаб-қўвватлашга қаратилган ижтимоий дастурларни шакллантириш, шифохоналар, болалар боғчалари, мактаблар ва уй-жой қурилишини режалаштиришда фойдаланилади.

Бир сўз билан айтганда, аҳоли тўғрисида тўпланадиган маълумотлар барча соҳаларни ривожлантириб, мамлакатни янада тараққий эттиришга, жаҳон майдонида Янги Ўзбекистоннинг янгича қиёфасини акс эттирувчи омил бўлиб хизмат қилади.

 

 

ИНСОН ҚАДРИ – УЛУҒ, ХОТИРА – МУҚАДДАС

 

        Бугун Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов, туман сектор раҳбарлари, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Кармана туманида бўлиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 102 ёшни қарши олган Пирназар бобо Турдиев хонадонига ташриф буюрди.

         Ушбу учрашувда дастлаб, Вилоят раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг отахонга юборилган байрам табрикномаси ҳамда миннатдорчилик хати ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, фахрий отахонга Президент совғалари – 15 миллион сўм миқдордаги пул мукофоти ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди.  Пирназар бобо  билан суҳбат давомида хол-аҳволлари сўралиб, мустаҳкам сиҳат-саломатлик тиланди.

– Уруш мамлакатимиздаги ҳар бир маҳалла, оилага ўз таъсирини кўрсатди, азият етказди, – дейди Пирназар бобо. – Қанчадан-қанча болаларни етим қилиб, халқимиз қалбида эса оғир жароҳат изларини қолдирди. Бундай кунлар ўтгани рост бўлсин ва янги Ўзбекистонимизда доимо тинчлик, фаровонлик ҳукум сурсин. Бизга доимо эътиборда бўлган Президентимизга шу билан бирга сиздек вакилларига миннатдорчилигимни билдираман дея қўлларини дуога очдилар.

 

Кармана тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш

 

         2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда респондентлар сўрови қуйидаги муддатларда ташкил этилади:

1 — 5 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);

6 — 10 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари             рўйхатини шакллантириш (5 кун);

11 — 22 ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун,                 фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);

23 — 25 ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат                      кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).

Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга инструкторлик                          участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради.

Инструкторлик участкалари 2023 йил 1 — 22 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритади.

Рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка,                   рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.

Рўйхатга олиш даврида инструкторлар (супервайзерлар) рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини            кунлик назорат қилиб боради.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда рўйхатга олувчи ходимлар:

сўров ўтказишдан олдин ўзини таништириши, респондентга ўз гувоҳномасини кўрсатиши, ташриф мақсадини тушунтириши,                шунингдек, рўйхатга олишда иштирок этишнинг муҳимлиги, респондентларнинг шахсга доир маълумотлари махфийлиги                        таъминланиши ва сўров тахминан қанча вақт давом этиши тўғрисида маълумот бериши;

шахсга доир маълумотларни йиғиш жараёнида аҳолини рўйхатга олиш дастурида белгиланган саволлар рўйхатига риоя этиши,            уларнинг мазмуни бузилишига йўл қўймаслиги;

рўйхатга олиш варағида келтирилган кетма-кетлик бўйича саволлар бериши, рўйхатга олиш варағида мавжуд бўлмаган                         саволларни бермаслиги;

аҳолини рўйхатга олиш варағи шаклларини тўлдириш бўйича йўриқномада келтирилган тушунтиришлардан ташқари                            респондентга қулайлик яратиш мақсадида қўшимча равишда тушунтиришлар бериши;

хушмуомала бўлиши, бошқа шахсларнинг ўз мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги ёки уларнинг ҳаёти, соғлиги            ва мол-мулкига хавф солмаслиги, шунингдек, статистика органлари обрўсига путур етказадиган ҳаракатлардан сақланиши;

шахсга доир маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши ва уларнинг мазмунини ошкор қилмаслиги;

ўз ваколатларига мувофиқ ишларни тўлиқ, сифатли ва белгиланган муддатларда бажариши лозим.

 

Статистика бўлими.

 

ВИЛОЯТ РАҲБАРИ КАРМАНАДА НУРОНИЙ ОТАХОНЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

 

              Муборак Рамазон ойида Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманида бўлиб, узоқ йиллар жамиятимиз ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган отахонлар ҳолидан хабар олди.

 

                Жумладан, Деҳқон МФЙ Мирзо Чорбоғ кўчасида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши фронт орти қатнашчиси 95 ёшни қаршилаган Эргашев Расул бобонинг хонадонига ташриф буюрилди. Вилоят раҳбари отахон билан суҳбат давомида хол-аҳволларини сўраб, мустаҳкам сиҳат-саломатлик тиланди. Ушбу ташрифдан хурсандчилиги кўзида акс этаётган Расул Бобо кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун Президентимизга шу билан бирга Навоий вилояти ҳокимига ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, дуо қилди.

                Шунингдек, Гулобод МФЙ Тошкент кўчасида истиқомат қилувчи 95 ёшни қаршилаган Исмоилов Райим ота хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олинди.

Райим бобо барчага йўқлаб келганликлари учун миннатдорлик билдириб, дуога қўл очар экан, дориломон кунларга етказгани, юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги учун шукроналик билдирди. Учрашувларда нуронийларга эсдалик совғалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Кармана туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

"Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди (https://openbudget.uz/).
 
Сайтдаги маълумотларга кўра, 2215 та ташаббус ғолиб деб топилган ва энди улар давлат бюджетидан молиялаштирилади. 
 
Кармана туманидан 8 та ташаббус ғолиб дея топилган. Улар билан қуйидаги манзил орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
 
Ғолиблар рўйхати