123456ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА МАКТАБЛАР ТАЙЁРЛАНДИ!



Навоий вилояти ва Кармана туман Кенгаши депутатлари С.Бозорова ҳамда Г.Джалилова ўзлари сайланган ҳудуддаги мактабларнинг таълимнинг анъанавий шаклига ўтиш бўйича тайёргарлик ҳолатини ўргандилар. 6 сонли мактабда 942 нафар ўқувчи ўқиши, улардан 579 нафари анъанавий шаклда, 375 нафари онлайн шаклда ўқиш истагини билдирган. Мактабда 32 та синф ўқувчилари учун 2 сменада ўқиш ташкил этилган. Эпидемиологик вазиятдан келиб чикиб, мактабга кириш йўлаги 2 метр масофа сақлаш учун, чизиб чиқилган, иссиқлик ўлчаш учун тепловизор, антисептик суюқлик билан таъминланган ва масъул бириктирилган.

Ҳар бир синф хоналарида парталарда 1 кишидан ўтириш белгилаб қўйилган, ўқитувчи ва ўқувчилар учун антисептик, намланган салфеткалар, алохида термометр ва захира ниқоблар мавжуд. 13 мактабда барча синф хоналарида парталарда биттадан стул қўйилган, антисептик ва намлантирилган салфеткалар билан жихозланган. Коридорларда масофа сақлаш белгилари чизиб қўйилган. Мактабларда барча синф хоналари деразалари очилади, шамоллатиб туриш имконияти бор. Хожатхоналар тоза, ёнида умивальниклар бор. 13 мактабда изоляция хонаси ҳам тайёрланган.


Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Г.Джалилова
10.09.2020 йил