Спорт янгиликлари

12 15Навоий олимпия захиралари коллежида сенаторлар, вилоят ва туман Халқ депутатлари ўртасида “Парламент ўйинлари” спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақада туманимиздан 8 нафар депутатлар иштирок этди. Мусобақалар 6 кишидан (эркаклар командаси), иборат волейбол ва 1 кишидан эркаклар ва аёллар стол тенниси бўйича ўтказилди. Тадбир кўтаринки рухда ва қизиқарли ўтди. Ташкилотчилар томонидан мусобақа иштирокчилари учун муносиб шароитлар яратиб берилди.

Аёллар стол тенниси бўйича иштирок этган депутат Фармонова Гулчирой фахрли III-ўрин соҳиби бўлди ва вилоят ҳокимининг Дипломи, медаль ҳамда қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.

Мусобақада иштирок этган барча депутатларга Халқ депутатлари туман Кенгаши номидан миннатдорчилик билдирамиз.

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
3.03.2021 йил