969696 18“Ҳоким кубоги”ни карманалик ёшлар қўлга киритди

Кармана туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Қалқон” спорт жанг санъати клуби, Хатирчи тумани ҳамда Навоий шаҳар спортчилари ўртасида қўл жанги тури бўйича Навоий шаҳридаги Касаба уюшмалари спорт мажмуасида “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Спортнинг ушбу тури бўйича мусобақада 100 нафардан ортиқ вояга етмаган ҳамда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишди.

Мусобақада “Ҳоким кубоги”ни карманалик ёшлар қўлга киритган бўлса, 2-ўринни Хатирчи тумани ҳамда 3-ўринни Навоий шаҳар ёшлари қўлга киритди. Ғолиблар туман ҳокимлигининг диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

969696 19

 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
14.01.2021 йил