Спорт 1Жорий йилнинг 6, 7 - август кунлари Кармана туман ҳокимлиги, туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, туман Маҳаллалар кенгаши ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши билан ҳамкорликда тумандаги “Ёшлик” ўйингоҳида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг туман 2-босқичи бўлиб ўтди. Ушбу мусобақага тумандаги маҳаллалар кесимида жамоа бўлиб, 200га яқин ёшлар ўзаро беллашиш истагида йиғилишди. Мусобақани туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Б.Туробов очиб берди. БЎСМ ва тумандаги умумтаълим мактаби ўқитувчи ва мураббийларидан ҳакамлар сайланган бўлиб футбол мусобақаси Олимпия тарзида ўтказилди. Спорт тадбири қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтди. Якунда тумандаги Айрончи МФЙ жамоси 3-ўрин, Аллом МФЙ жамоаси 2-ўрин, Янгиобод МФЙ жамоаси 1-ўринни эгаллаган ҳолда вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Ғолиб жамоалар ҳомий ташкилотлар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.


Туман  Жисмоний тарбия
ва спорт бўлими бошлиғи
Б. Туробов
15.08.2019 й