291020.5БОДРИНГ ЕТИШТИРИШДА ЭЪТИБОР БЕРИШ ЗАРУР БЎЛГАН ЖИҲАТЛАР

Айримлар иссиқхонага бодринг кўчатини экаётганда эгат чуқурчаларига гўнг солиб чиқади. Бундай қилиш мумкин эмас. Биринчидан, кўчат илдизи қизишига олиб келади.

Иккинчидан, гўнг орқали азот, фосфор, калий муаммосини ҳал қилдим, деб ўйлайди. Аслида 0,5-1,8% фосфор ва азот, 0,6-1% калий ва 1,2-4% кальций бор холос.

Учинчидан, илдиз чиришини келтириб чиқариши натижасида кўчатлар нобуд бўлиши мумкин.

Бодринг палаги устидан, баргларидан суғориб бўлмайди, чунки иссиқ ҳавода барглар куйиши мумкин. Шунингдек совуқ сув билан суғориб бўлмайди. Бу илдиз тизимининг турли хил касалликларига олиб келиши мумкин, шунингдек илдизолди чиришни ҳам келтириб чиқариши мумкин.

Агар илдиз устидан суғорилса, томирлар очилиб қолиб, ҳосилнинг камайиши ва бузилишига олиб олиб келади. Энг яхшиси – ариқдан ёки томчилатиш тизими орқали суғориш ҳисобланади.

Бодринг етиштиришда ўғитларни экишдан аввалги чопиқда солиниши керак, бу энг тўғри йўл.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
29.10.2020 йил