Печать
Категория: Iqtisodiyot
Просмотров: 317

456654ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР!

Мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хужалик юритувчи субъетлар учун барча Интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этиш имконияти тулиқ яратилган.

Сизнинг корхонангиз кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига тааллуқли бўлганлиги сабабли, 2021 йил якуни бўйича 1-КВ (йиллик) “Микрофирма ва кичик корхонанинг ҳисоботи” давлат статистика ҳисоботи шаклини тақдим этишингиз лозим.

Мазкур ҳисобот шу йилнинг 26 февралидан кечиктирмай тақдим этилиши зарур.

Ҳурматли тадбиркорлар, ўз вақтида ҳисобот такдим этишни унутманг!

Ўз ўрнида мансабдор шахсларнинг давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиши, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиши Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз.
Сиз мазкур ҳисобот шаклини тулдириш бўйича Давлат Статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайти ҳамда 53-2-32-33 телефон ракамлари орқали батафсил маълумотлар олишингиз мумкин.

Туман статистика бўлими
5.01.2021 йил