Мамлакатимиз аҳоли сонини аниқ ҳисоблаб чиқиш уларнинг жинси, ёши, оилавий аҳволи, маълумоти, турмуш даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фуқаролиги ҳамда бошқа демографик, ижтимоий-иқтисодий ҳусусиятлари бўйича ягона маълумотлар базасини яратиш мақсадида, давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармон имзоланди.

         Мазкур фармон мамлакатимиз тараққиёти йўлида қўлга киритилажак асосли ва ишончли маълумотлар базасини яратиш, республикадаги ижтимоий вазиятга янада ойдинлик киритишга хизмат қилади.

         Чунки маҳаллиий ҳамда хорижий компанияларнинг самарали фаолиятида ҳудудлардаги риал ҳолатни билиш, прагноз қила олиш муҳим омиллардан саналади.

         Мазкур хужжат билан тасдиқланган концепцияга асосан, Ўзбекистонда 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ишлари олиб борилади.

         Концепция 8-боб, 29 банддан иборат бўлиб, унинг ҳар бирида масъул ташкилотларга тегишли вазифалар белгилаб қўйилган ва аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган эса Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисобланади.

         Мазкур жараён 3-босқичда амалга оширилиши назарда тутилиб, аҳолини рўйхатга олиш баробарида яна бир муҳим вазифани бажариш кўзда тутилган. Бу ҳудудларда хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш билан боғлиқ масала, турар ва нотурар жойларнинг аниқ сони, ҳолати, фойдаланилмай ётган ёки муддатини ўтаган биноларни белгилаб олиш билан тегишли ҳудудларда уй-жой, саноат объектларини қуриш ҳамда таъмирлаш масалаларига ойдинлик киритиш мумкин бўлади.

         Бунда вилоятимизнинг янги, мукаммал, кадастр, харитаси яратилади деганидир. Бундан ташқари, фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга доир комплекс
чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

         Мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика ва жойларда ҳудудий комиссиялар ташкил этилди.

         Ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифалари этиб ҳудудларда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва натижаларини эълон қилишга доир чора-тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

         Рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар эндиликда ягона электрон ахборот тизимига киритилади. Натижада вилоятимизнинг шахари, туманидан тортиб маҳалласию кўчасигача, чекка қишлоғу, олис овулларигача алоқадор барча маълумотни ўзи акс эттирган ягона ахборот базасига эга бўлади. Бу қимматли маълумотлар эса бугун, эртага ва яқин келажак учун зарур.

Кармана туман статистика

бўлими бошлиғи в.в.б М.Сафаров

26.06.2019 й