Кармана тумани ҳокимининг ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАРМАНА ТУМАН

КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ

34-СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг навбатдаги 34-сессияси 2017 йил 7 июль куни соат 16-00 да Кармана туманида чақирилсин.

1. Сессия муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин:

- 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг тумандаги ижроси ҳақида.

- Тижорат банкларининг 2017 йилнинг 1-ярим йиллик фаолияти натижалари тўғрисида.

- Халқ депутатларининг ўзлари сайланган сайлов округларида ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг бажарилишидаги иштироки тўғрисида.

- Боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган хўжаликларда хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ошириш тўғрисида.

- Бошқа масалалар.

а) 2017 йил 11 июнь куни халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг бўшаб қолган ўринларига ўтказилган сайловнинг натижалари юзасидан туман Сайлов комиссиясининг ахбороти тўғрисида.

б) Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгашининг 2017 йил 9 февралдаги “Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши доимий комиссиялари таркибини тузиш тўғрисида”ги 29/110-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида.

в) Кармана тумани “Каловот” маҳалла фуқаролар йиғини “Каловот” қишлоғидан 200 та хонадонни “Гулобод” маҳалла фуқаролар йиғини тасарруфига ўтказиш тўғрисида.

г) Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан тумандаги мактабгача таълим муассасаларида ўтказилган ўрганишлар натижалари тўғрисида.

2. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.

Туман ҳокими                                         Ф. УМАРОВ

2017 йил 20 июнь № Қ-648

27.06.2017