Кармана тумани сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛАНГАН

ДЕПУТАТЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

    “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 45-46-моддаларига ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан туман сайлов комиссияси

               ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 45-46-моддаларига ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан қуйидагилар халқ депутатлари Кармана туман Кенгаши депутати этиб рўйхатга олинсин:

2-ФАРҒОНА САЙЛОВ ОКРУГИ

1. Шодмонов Жонибек Очилович, 1984 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани, “Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзЛиДеП аъзоси, Ўзбекистон Либерал демократик партияси Кармана тумани бўлими аппарати раҳбари.

22-АМИР ТЕМУР САЙЛОВ ОКРУГИ

2. Шарипова Мохира Абдуллаевна, 1967 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани, “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзЛиДеП аъзоси, Кармана тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори.

25-ЎЗБЕКИСТОН САЙЛОВ ОКРУГИ

3. Шерматова Гулноза Абдухакимовна, 1980 йил Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган, Навоий шаҳрида яшайди, ЎзМТДП аъзоси, Кармана тумани ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси.

2. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.

Сайлов комиссияси раиси       Ў. Ражабов

Сайлов комиссияси котиби   Ж. Ҳайдаров

12 июнь 2017 йил № 27

20.06.2017