Кармана тумани сайлов комиссиясининг

ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ РЎЙХАТГА

ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 222-моддасига асосан сиёсий партияларнинг депутатликка номзодларни рўйхатга олишни сўраб туман сайлов комиссиясига ариза билан тақдим этган ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, туман сайлов комиссияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан ўрни бўшаб қолган сайлов округларидан қуйидагилар халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутатлигига номзод этиб рўйхатга олинсин:

2-Фарғона сайлов округи

1. Шодмонов Жонибек Очилович, 1984 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани, “Деҳқон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзЛиДеП аъзоси, Ўзбекистон Либерал демократик партияси Кармана тумани бўлими аппарати раҳбари, Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

2. Турдиева Нилуфар Рахмоновна, 1981 йил Навбаҳор туманида туғилган, Кармана тумани, “Кўҳна қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзМТДП аъзоси, Кармана саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

3. Ризаева Дилбар Саматовна, 1974 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани, “Кўҳна қўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзХДП аъзоси, Кармана саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

4. Ташов Акбаржон Ниматиллаевич, 1986 йил Навбаҳор туманида туғилган, Навбаҳор тумани, “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, Кармана тумани 1-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

22-Амир Темур сайлов округи

1. Шарипова Мохира Абдуллаевна, 1967 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани, “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзЛиДеП аъзоси, Кармана тумани Бандликка кўмаклашиш маркази директори, Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

2. Жумаев Олим Тўхтамуродович, 1979 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзМТДП аъзоси, Кармана тумани 18-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

3. Хаитов Алибек Асадович, 1986 йил Бухоро вилояти, Ғиждувон шаҳрида туғилган, Кармана тумани, “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзХДП аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Кармана тумани Кенгаши раиси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

4. Эргашев Рашид Бердикулович, 1981 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани, “Юқори Буғ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, Кармана тумани 20-умумий ўрта таълим мактаби директори, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

25-Ўзбекистон сайлов округи

1. Арзикулов Азизбек Хакимович, 1984 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани, “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзЛиДеП аъзоси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ор­ганлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Кармана тумани Кенгаши раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

2. Шерматова Гулноза Абдухакимовна, 1980 йил Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида туғилган, Навоий шаҳрида яшайди, ЎзМТДП аъзоси, Кармана тумани ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

3. Махсудова Дилноза Эгамбердиевна, 1990 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани, “Хончарбоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, ЎзХДП аъзоси, Кармана саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

4. Садиров Абдивохоб Абдижамилович, 1985 йил Кармана туманида туғилган, Кармана тумани, “Каттамачит” маҳалла фуқаролар йиғинида яшайди, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партияси Навоий вилояти Кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон “Адолат” социал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган.

2. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.

Сайлов комиссияси

раиси      Ў. РАЖАБОВ

Сайлов комиссияси

котиби   Ж. ХАЙДАРОВ

2017 йил 27 май № 26

06.06.2017