Халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши ҚАРОРИ

БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА САЙЛОВ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 44-моддасига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши

             ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўрни бўшаб қолган 6-Кармана сайлов округида туман Кенгаши депутатлигига сайлов 2017 йил 29 январь (якшанба) куни этиб белгилансин.

2. Туман сайлов комиссияси (Ў.Ражабов)га ўрни бўшаб қолган сайлов округида сайловни қонун талаблари асосида ўтказиш вазифаси топширилсин.

3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

Сессия раиси                 Р. ЭГАМОВ

2016 йил 29 декабрь № 27/98