Печать
Категория: Deputat va matbuot
Просмотров: 549

отабек 1Маҳалла - қадриятлар бешиги. Инсонни камолга етиши, ўсиб-улғайиши ва дунёқараши кенгайишида оила муҳити билан бир қаторда, кичик ватан маҳалланинг ҳам муносиб ўрни бор.
Бугун маҳалалларимизда сақланиб келаётган азалий қадриятлар, урф-одатлар ёшларимизни миллий руҳда тарбиялашда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилаяпти.
Зеро, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик маскани бўлган бу табаррук гўшалар ҳамиша ўзлигимизни англашда муҳим аҳамиятга эга.
Кармана туманининг “Варқ” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам бугун азалий қадриятларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб, уларни ёш авлодга ўргатиб келаётган кекса авлод вакиллари кўпчиликни ташкил этади.


Маҳаллада ташкил этилган “Маҳалла қадриятлар бешиги” мавзусидаги тадбир эса сумалак сайлига уланиб кетди. Онахонлар томонидан чеварлик, зардўзлик, каштачилик юмушлари амалга оширилиб, лапарлар, қўшиқлар куйланди.

 

отабек 2

 

Айниқса, миллимй таом - сумалак атрофидаги гурунглар тадбирга янада ўзгача кайфият бағишлади.

Тадбирда маҳалла фаоллари, маҳалладан сайланган Халқ депутатлари Кармана тумани кенгаши депутати О.Аслонов ва “Варқ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ёшлар иштирок этди.
Дошқозонда қайнаётган сумалак атрофида яхши ниятлар қилинди, юртимиз тинчлигини сўраб дуога қўл очилди.
Ўлкамизда баҳор нафаси яқинлашаётган шу кунларда бу каби тадбирлар маҳалла аҳлига ўзгача кайфият бағишлагани билан янада аҳамиятли бўлди.

 

отабек 4

отабек 3


Ушбу тадбир Навоий вилояти телерадиокомпанияси томонидан тасвирга олинди.

 

Туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
21.02.2020 йил